“Бавария” кетма-кет саккизинчи бор Германия чемпиони бўлди

Спорт

image

“Бавария” футбол бўйича Германия чемпиони бўлди. Клуб “Вердер” жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва Бундеслига турнир жадвалида унга етиб бўлмайдиган очко тўплади. Мюнхен шаҳри жамоаси кетма-кет саккизинчи марта ва тарихда 30 марта мамлакат чемпиони бўлди.

"Бу кетма-кет саккизинчи ғалаба, албатта, жуда ўзига хосдир. Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган ҳолатлар кўплаб жараёнларни аралаштириб юборди ва бизга янги, олдиндан айтиб бўлмайдиган муаммоларни келтириб чиқарди", деди Бавария президенти Херберт Хайнер. Унинг сўзлари футбол клуби сайтида келтирилди.

“Бавария” 76 очко тўплади. Клуб Бундеслигада яна учта ўйинни ўтказиши керак. Германия чемпионатида иккинчи ўринда - 66 очко билан Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси бормоқда.

Аввалроқ, Туриннинг “Ювентус” клуби Италия кубоги финалига чиқиш бўйича рекордини янгилагани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

"Бавария"

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг