Польшадаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ёниб кетди

Олам

image

Жорий йилнинг 18 май куни С-3 Польша миллий трассасида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида тахминларга кўра, бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, иккинчиси шифохонага ётқизилган.

Ўзбекистоннинг Польшадаги Элчихонаси берган маълумотларга кўра, Matiz автомобили Ччечин ва Гожув шаҳарлари ўртасида ёниб кетган. Машинадаги бир киши воқеа жойида ҳалок бўлган, иккинчиси оғир куйиш жароҳатлари билан ҳушсиз ҳолда Ччечин шаҳри шифохонасига олиб келинган.

Текширув олиб бораётган Пирици шаҳри полициясидан олинган хабарга кўра уларнинг иккаласи ҳам Ўзбекистон фуқаролари бўлиши мумкин. Дастлабки маълумотларга биноан Мамадалиев Шуҳратжон Ваҳобович вафот этган, Лутфуллаев Бахтиёр Эркин ўғли шифохонага ётқизилган. 

Қайд этилишича, Элчихона Польша ҳокимият органлари билан алоқа ўрнатган ва муаммоларни тезкор ҳал қилишда кўмаклашиш учун вазиятни назоратда ушлаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Польша

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг