Ўзбекистоннинг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Дастур тасдиқланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2020–2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.

Қарор билан 2020–2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури  тасдиқланди. 

Дастур, жумладан, ОТМлар,  болалар мусиқа ва санъат мактабларини, тиббиёт муассасаларини, автомобиль йўллари, кўприклар ҳамда йўл ўтказгичларини ва бошқаларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли дастурларни ўз ичига олади.

Дастурни амалга ошириш учун жами 48 598,9 млрд сўм маблағ ажратилиши белгиланди.

Қарорга кўра, йўл қурилиши ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган йўл битумини марказлаштирилган ҳолда етказиб бериш тартиби бекор қилинди ва унинг белгиланган тартибда фақат пудрат ташкилотлари томонидан сотиб олиниши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг