Оҳангаронда мудҳиш ЙТҲ (видео)

Жамият

Кеча, 16 июль куни соат 21:00 атрофида Тошкент вилояти Оҳангарон йўли А373 трассасида мудҳиш ЙТҲ юз берган. Бу ҳақда воқеа жойидан  QALAMPIR.UZ мухбири хабар бермоқда. 

Юк машинаси ва Spark енгил автомобили иштирокида содир бўлган ЙТҲ натижасида икки автомобил ҳам ёна бошлаган. Оқибатда трассада ҳаракатланибю бўлмаган, бошқа автомобиллар ва одамлар ЙТҲ бўлган жойга яқин бора олмаган. 

Ҳозиргача Оҳангаронда қайд этилган мазкур ҳолат бўйича на Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, на Ички ишлар вазирлиги, на Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва на Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълумот бергани йўқ. 

QALAMPIR.UZ мухбири воқеа жойида 30 дақиқадан ортиқ бўлганини, бу вақт ичида Ёнғин хавфсизлик хизмати келмаганини айтади. 

Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Оҳангарон

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг