Ўзбекистонда яна 65 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
19 Июнь 2020
856519 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 65 нафарга ортиб, 5920 кишини ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• Карантин марказидаги фуқаролар орасида – 1 нафари;
• Тошкент шаҳрида – 36 нафар (шундан 22 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 14 нафари аҳоли орасида);
• Хоразм вилоятида – 12 нафар (шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси);
• Тошкент вилоятида – 8 нафар (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 2 нафари аҳоли орасида);
• Наманган вилоятида – 7 нафар (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 3 нафари аҳоли орасида);
• Андижон вилоятида – 1 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида қайд этилган.
Мамлакатда айни шу соатгача 74 нафар бемор соғайиб, касалликдан фориғ бўлганлар сони 4273 нафарга етди.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023