Чақалоғини 10 млн сўмга пуллаган шахс қўлга тушди
Жамият
−
18 Апрель 2019
4363Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида ўз фарзандини 10 миллион сўмга сотган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош Прокуратура Матбуот хизмати хабар тарқатди.
Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими ходимлари томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Шаҳрисабз шаҳар, “Ипак-йўли” М.Ф.Й.да яшовчи фуқаро Н.Қ. 2019 йил 8 апрель куни туғилган қиз фарзандини фуқаро Ж.Р.га 10 млн сўмга сотиб, ўз хоҳиши билан сотганлиги ҳақидаги тилхатни ёзиб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси