... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Покистон футбол федерацияси вақтинча ФИФА аъзолигидан четлатилди


15:37, 11.10.2017 Спорт
 536

Федерациянинг ҳисоб рақамлари ва идора ишлари суд томонидан тайинланган маъмур томонидан назорат қилинган. Сўнгра...

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) бугун, 11 октябрь куни Покистон футбол федерацияси (ПФФ)ни ташкилот аъзолигидан вақтинча четлатди. Бунга асосий сабаб сифатида ПФФнинг фаолиятига учинчи томоннинг аралашуви кўрсатилмоқда.
 
Покистон футбол федерацияси ҳисоб рақамлари ва идора ишлари суд томонидан тайинланган маъмур томонидан назорат қилингани сабабли шундай қарорга келинди. Маълумот учун, учинчи томоннинг федерация (ассоциация) ишларига аралашуви ФИФА уставига зид саналади.
 
Покистон футбол федерацияси ўз ҳисоб рақамлари ва идора ишлари устидан назоратни қайтарса, ФИФА томонидан қўйилган тақиқ олиб ташланади.
 
Покистон терма жамоаси ва мамлакат клублари тақиқ олиб ташланмагунига қадар ФИФА байроғи остида ўтадиган халқаро мусобақаларда иштирок эта олмайди.
 
Шунингдек, ПФФ ходимлари ва расмийлари ФИФА ва ОФК дастурлари, семинар ва тренингларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.
 
Бундан ташқари, ФИФАга аъзо мамлакат федерациялари (ассоциациялари)га тақиқ давомида Покистон футбол федерацияси билан ҳамкорликда ҳар қандай турнир ёки мусобақалар ташкил қилиш чеклаб қўйилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Покистон футбол федерацияси ФИФА 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!