Давлат органлари Матбуот котиблари қайта ўқитиляпти

Жамият

image

Бугун, 11 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган “Ахборот хизматлари фаолиятига оид назарий ва амалий аспектлар” мавзусида икки кунлик ўқув-семинари бошланди.

Савол туғилиши табиий: давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот хизматлари иштирокидаги тадбир нима учун айнан Агентлик томонидан ўтказилмоқда? 
 
Гап шундаки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига асосан, Агентлик давлат органлари ва бошқа ташкилотларга улар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича матбуот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилган. 

Шунингдек, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар матбуот хизматлари ўзаро ҳамкорлиги Агентлик раҳбарлиги остида шакллантирилади, айнан Агентлик давлат органлари ва бошқа ташкилотлар матбуот хизматларининг мақомини мустаҳкамлаш ва уларнинг штатлари сонини лозим даражагача кенгайтириш чораларини таклиф қилиш ваколатига эга.

Президент қарорида Агентлик зиммасига семинарлар ўтказиш вазифаси ҳам белгиланган — “давлат органлари ва бошқа ташкилотлар матбуот хизмати ходимлари томонидан оммавий ахборот воситалари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларига ахборот тақдим қилишнинг замонавий каналлари ва усулларидан фойдаланиш мақсадида етакчи маҳаллий ва хорижий мутахассисларни таълим тренинглари ва семинарларни ўтказиш учун жалб этган ҳолда уларнинг малакасини ошириш, кўникмаларини ва иш услубини яхшилаш масалаларини мувофиқлаштиради”. Бундан ташқари,  вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, мутахассислар ва тадбиркорлар иштирокида олиб борилаётган ислоҳотларнинг долзарб жиҳатлари, инвестиция лойиҳаларига бағишланган брифинглар, матбуот анжуманлари, давра суҳбатларини ўтказиш амалиётини кенг жорий қилиш учун шароитлар яратади.

Яна бир муҳим жиҳат: Агентлик давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот ресурслари, шу жумладан машҳур ижтимоий тармоқлар ва мобил иловалар сингари Интернет тармоғидаги веб-ресурсларини ривожлантириш, уларнинг фаолият соҳасига тааллуқли матнли, фото-, аудио-, видео- ва бошқа ахборот материалларининг маълумотлар банкини шакллантириш ва юритишда кўмаклашади, оммавий ахборот воситалари орқали давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолияти устидан самарали жамоат назоратини ўрнатиш бўйича чораларни таклиф этади. 

Бир сўз билан айтадиган бўлсак, Агентлик давлат органлари ва бошқа ташкилотлар Ахборот хизматларининг координатори, яқин ҳамкори ва кўмакчиси ҳамдир. Амалга оширилаётган барча саъй-ҳаракат айнан ана шу вазифаларни рўёбга чиқаришга қаратилган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг