Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга жўнаб кетди

Жамият

image

Бугун, 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича аввал берилган топшириқлар ижроси, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди.

Шавкат Мирзиёев сўнгги бор Сурхондарё вилоятига 6-7 апрель кунлари ташриф буюрганди. У Термиз шаҳрида илк бор ўтказилаётган Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг очилиш маросимида иштирок этиб, нутқ cўзлаганди.

Шунингдек, Термиз халқаро аэропортининг янги терминалини кўздан кечириб, вилоятдаги муқаддас қадамжолар Султон Саодат меъморий ёдгорлик мажмуасини ва Ҳаким Термизий мақбарасини ҳам зиёрат қилганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 апрель куни Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов лавозимида озод этилган эди. Президент ташрифи доирасида бўлиб ўтадиган вилоят фаоллари йиғилишида Сурхондарё вилоятига янги ҳоким тайинланиши кутилмоқда.  


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг