...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пластик картадан фойдаланувчилар диққатига! “SMS-хабарнома” хизматини интернет орқали улаш хавфли


14:13, 13.02.2018 Жамият
 5 844

“SMS-хабарнома” хизмати карта эгасига барча киримлар, жорий баланс ва тўлов операциялари бўйича маълумотга эга бўлиш имкониятини тақдим этади.

Uzcard пластик карта фойдаланувчиларини “SMS-хабарнома” хизматини фақат банк ёки инфокиоск ёрдамида фаоллаштиришни тавсия этмоқда.
 
Таъкидланишича, “SMS-хабарнома” хизматини  интернет орқали улаш хавфлидир.
 
Хизмат инфокиоск орқали уланса, пластик карта фойдаланувчи қўлида экани тасдиқланади. Банкда ҳам ушбу хавфсизлик тизими жорий қилинган бўлиб, бунда “SMS-хабарнома” хизмати банк ходими томонидан карта эгаси иштирокида фаоллаштирилади.
 
Эслатиб ўтамиз, “SMS-хабарнома” хизмати карта эгасига барча киримлар, жорий баланс ва тўлов операциялари, жумладан, амалга оширилган тўловлар бўйича маълумотга эга бўлиш имкониятини тақдим этади.
Фирдавс БЕК

Теглар:Uzcard пластик карта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар