Туркия Малидаги тўнтаришлар ва Президентнинг ҳаётидан хавотирдалигини билдирди

Олам

image

Расмий Анқара Мали президенти Иброҳим Бабакар Кейта ҳукумат ва парламентни тарқатиб юборишга ва ҳарбий тўнтаришда истеъфога чиқишга мажбур бўлганидан чуқур хавотирда ва афсусдалигини билдирди. Бу ҳақда Туркия ТИВ хабарида айтилган. 

Вазирлик дўст ва қардош Малида ички тинчлик, ишонч ва барқарорлик муҳити тезда тикланишига, Президент Кейта ва бошқа ҳибсга олинган юқори мартабали амалдорларнинг зудлик билан озод қилинишига ва мамлакатда конституциявий тузумнинг имкон қадар тезроқ тикланишига умид билдирди. 

"Анқара Кейтанинг парламент ва ҳукуматни тарқатиб юбориши ва бир кун олдин Малида бир гуруҳ қуролли кучлар томонидан амалга оширилган ўзгаришлар натижасида истеъфога чиқиши ҳақидаги қароридан қаттиқ хавотирда", дейилади хабарда. 

Туркия, Малидаги вазият билан боғлиқ бўлган БМТ, Африка Иттифоқи ва Ғарбий Африка мамлакатларининг иқтисодий ҳамжамиятининг (ECOWAS) ҳаракатларини қўллаб-қувватламоқда. 

“Туркия ушбу мушкул даврда қардош ва дўстона Мали ёрдамини давом эттиради”, дейилади ТИВ ахборотида. 

Малидаги ҳарбий тўнтариш

Мали президенти Иброҳим Бабакар Кейта исёнчилар томонидан қўлга олинганидан кейин истеъфога чиқишини эълон қилди

Аввалроқ, Малидаги исёнчи ҳарбий кучлар раҳбарлари мамлакат президентини маҳаллий вақт билан соат 16:30 да мамлакат пойтахти Бамакода жойлашган президент қароргоҳида ҳибсга олгани, кейин уни Кати шаҳридаги гарнизонга олиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. 

Кейита давлат телевидениесида баёнот берди ва 10-12 июлдаги норозилик намойишлари пайтида фуқароларнинг ўлимидан афсусда эканини баён қилди. Шунингдек, президент парламент ва ҳукумат тарқатиб юборилишини айтди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Мали

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг