... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Петербургдаги портлаш оқибатида Ўзбекистон фуқароси жабрланди


16:27, 28.12.2017 Жамият
 2 591

Шифокорлар маълумотига кўра, И.Аликуловнинг аҳволи барқарор оғир, аммо ҳозирги пайтда унинг ҳаётига таҳдид йўқ.

Аввалроқ, кеча 27 декабр куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги “Перекресток” савдо марказида маҳаллий вақт билан соат 18:30 атрофида портлаш содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш натижасида 10 киши жабрланган. Улар орасида 1957-йил 10-июнда туғилган Ўзбекистон фуқароси Иврикул Избекович Аликулов бор. У Александровский номли 17-сонли шаҳар шифохонасига етказилган ва унга шу ерда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Шифокорлар маълумотига кўра, И.Аликуловнинг аҳволи барқарор оғир, аммо ҳозирги пайтда унинг ҳаётига таҳдид йўқ, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

ТИВ Консуллик бошқармаси ва Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги консул ходимлари Санкт-Петербург расмийлари билан алоқада бўлиб, жабрланганга зарур ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўрмоқда.

Теглар:Петербург Портлаш ТИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар