Қонун бўйича тез ёрдам қанча вақтда етиб келиши керак?

Бу қизиқ

image

Шифокорни чақириш шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлганда амалга оширилади. Ушбу хизматдан туну кун фойдаланиш мумкин.

Шифокорни шошилинч равишда чақириш учун бемор ёки унинг ёнида бўлган шахс ягона қисқа “103” рақамига қўнғироқ қилиши ёки воқеа ҳақида бошқача тарзда хабар бериши зарур. Қўнғироқ бепулдир.

Беморнинг аҳволи, ҳудуд рельефи, тез тиббий ёрдам бригадасининг иш юкламасидан келиб чиқиб шошилинч тиббий ёрдам давлат хизмати шифокорига бемор олдига келиши учун 20 дан 40 дақиқагача вақт ажратилади.

Шошилинч тиббий ёрдам давлат хизмати шифокорини чақириш бепул амалга оширилади.

Хусусий даволаш муассасаси шифокорини чақирганлик учун тўлов ундирилиши мумкин.

Тез тиббий ёрдам хизматини қасддан алдаб чақирганлик ҳуқуқбузарлик бўлиб ҳисобланади ва бир бараваридан уч бараваргача (223 000 сўмдан 669 000 сўмгача) маъмурий жарима қўлланилишига олиб келади.


Мақола муаллифи

Теглар

тез ёрдам

Баҳолаганлар

270

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг