Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Бугун, 5 март куни “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси бўлиб ишлаб келган Олимжон Исаев Наманган шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Наманган шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Сессия ишида Президент маслаҳатчисининг ўринбосари Умар Исмоилов, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этган.

Сессияда ташкилий масала кўрилиб, “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Олимжон Исаев Наманган шаҳар ҳокими этиб тайинланган.

Маълумот ўрнида, Олимжон Исаев 1972 йили Наманганда туғилган. Тошкент давлат аграр университети ва Наманган давлат университетини тамомлаган. 

Наманган шаҳридаги “Ифода агро кимё ҳимоя” корхонаси директори, вилоят фермерлар кенгаши раиси, “Мехмаш” МЧЖ кузатув кенгаши раиси вазифаларида ишлаган. 2018 йил май ойидан бери  “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти бошқарувига раислик қилиб келаётганди. 

Эслатиб ўтамиз, Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Шавкатжон Абдураззақов кеча, 5 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган шаҳри Олимжон Исаев

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг