Пепе ЕЧЛ рекордини ўрнатди

Спорт

image

Португалиянинг “Порту” клуби марказий ҳимоячиси Пепе Европа Чемпионлар лигасида (ЕЧЛ) ёш рекордини янгилашда давом этмоқда.

13 мартга ўтар кечаси у Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг “Арсенал”га қарши жавоб учрашувида иштирок этди. Шундай қилиб, Пепе 41 ёшида ЕЧЛда майдонга тушди ва мазкур мусобақада ўйнаган энг ёши кекса футболчига айланди.

Қизиғи шундаки, “Порту”га қарши ўйинда майдонга тушган “Арсенал” клубига бугунги кунда устозлик қилаётган испаниялик мутахассис Микел Артета ҳам 41 ёшда.

Маълумот учун, ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги “Арсенал”-“Порту” баҳсида 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди, пенальтилар сериясида эса лондонликларга омад кулиб боқди ва “канонирлар” турнирнинг 1/4 финалига йўл олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Арсенал Порту Пепе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг