... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Пентагон Обамага терроризм билан курашдаги хизматлари учун медаль топширди


16:59, 05.01.2017 Олам
 520

Мудофаа вазирлиги томонидан Обамага “Буюк хизматлари учун” медалини топширди.

Бугун, 5 январь куни АҚШ президентлиги лавозимини тарк этишига бир неча кун қолган Барак Обамага Пентагон томонидан терроризмга қарши курашдаги хизматлари учун махсус медаль топширилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
 
АҚШ президентлик лавозимини тарк этишига саноқлик кунлар қолган Барак Обама 4 январни АҚШ ҳарбий кучлари билан хайрлашишга бағишлади.
 
Виржиниядаги Майер-Хендерсон-Холл ҳарбий базасида ўтказилган хайрлашув тадбири чоғида АҚШ Мудофаа вазирлиги Обамага “Буюк хизматлари учун” медалини топширди. Мукофотни топшириш чоғида, Обаманинг мамлакатни бошқа давлатлар билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳарбий кучларнинг техник модернизациясига қўшган ҳиссаси ҳақида илиқ сўзлар айтилди.
 
“У Ал-Қоида раҳбари Усама бен Ладеннинг йўқ қилиниши бўйича олиб борилган операцияга раҳбарлик қилган. Айнан Обаманинг таъсири остида ИШИД террористик гуруҳи махв этилишига оз қолди. Шу билан бирга Оқ уйнинг собиқ эгаси Россиянинг ғазабига қаршилик кўрсатиш учун Европада АҚШ ҳарбийларининг иштирокини таъминлади. Осиёда эса Япония ҳамда Корея Республикаси билан алоқаларни мутаҳкамлади. Эрон билан ядро бўйича келишув, Исроил давлати билан ҳарбий ёрдам кўрсатиш борасидаги келишувларни Барак Обама амалга оширган” деди тадбир сухандони.
 
Медални Мудофаа вазири Эштон Картер топширди. Барак Обама ҳам ўз навбатида мамлакатда амалга оширилган хайрли ишлар ва ютуқлар борасида гапирди. 20 дақиқа давом этган хайрлашув нутқи давомида у ҳарбийларга миннатдорчилик билдирди ва айнан улар сабабли АҚШ Европа ҳамда Осиёда қатор давлатлар билан мустаҳкам алоқларни ўрната олганини қайд этди. Шу билан бирга, Афғонистондаги шароит бироз бўлсада яхшиланаётганини, ИШИДнинг фаоляит кўрсатиши қийинлашганига ҳам тўхталди.
 
Сўнгги сўз ўрнида, у штаб раҳбарларига ҳамкорлик учун ташаккур изҳор этди ва янги раҳбариятга ҳам худди шундай сидқидилдан хизмат қилиш, ёрдам кўрсатишни айтди.
Умида Якубова

Теглар:АҚШ Мудофапа вазирлиги Медаль Барак Обама 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!