Пенсия ва нафақаларни банк карталарига мажбуран ўтказилаётганига оид хабарларга муносабат билдирилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда пенсия ва нафақаларни фуқароларнинг банк карталарига мажбуран ўтказилаётгани айтилган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси расмий муносабат билдирди.

Келтирилишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 2 февралдаги қарорига мувофиқ барча турдаги пенсия ва нафақа тўловлари нақд шаклда берилади ёки фуқароларнинг розилиги асосида банк картасига ўтказилиши белгиланган.

Шу билан бирга, Президентнинг 2021 йил 3 февралдаги фармонига мувофиқ пенсия ва нафақаларни нақд пулсиз шаклда олиш учун аризалар фуқаролар томонидан Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига мурожаат қилмаган ҳолда тижорат банклари филиалларида банк пластик карталарини очиш жараёнида ёки банк мобил иловалари орқали электрон шаклда расмийлаштириш жорий этилган.

“Юқоридагилардан келиб чиқиб, Пенсия жамғармаси томонидан пенсия ва нафақа олувчи фуқароларни банк карталарига мажбуран ўтказиш тўғрисидаги хабарлар асоссиз бўлиб, барча ҳаракатлар фуқароларнинг хоҳиш истаклари ва розилиги асосида амалга оширилиб келинмоқда”, дейилади Пенсия жамғармаси хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Пенсия жамғармаси банк карталари нақд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг