...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пенсионер ойнада икки яшар болани қутқариб қолди


18:04, 09.07.2018 Олам
 4 101

Бола учинчи қаватда осилиб турган.

Хитойнинг Сичуан провинцияси Мяньян шаҳрида пенсионер ойнада осилиб қолган болани қутқариб қолди.
 
Уйда назоратсиз қолган икки ёшли бола ойна панжарасидан йиқилиб кетган ва унинг боши қамишлар орасига тиқилиб қолган. Бола учинчи қаватда осилиб турган.
 
Қўшнилари болани кўриб ёрдам бериш учун чиққанлар, бироқ уйнинг эшиги қулфланган бўлган. Одамлар болани латта билан тутиб олиш учун пастга тўпланган.
 
Шовқин яқинда яшовчи 60 ёшли Лю Синчжаога эшитилган. Нима бўлганини англаган пенсионер учинчи қаватга кўтарилиб, ойнадан чиққан. Кейин карниз бўйлаб болага яқинлашган ва уни уйга чиқариб юборган.
 
Бироз ўтиб, боланинг онаси ва бувиси, шунингдек, полиция ҳам келган. Маълум бўлишича, болаларга отаси кўз қулоқ бўлиб турган, бироқ уни ишга чақириб қолишган ва у кетишга мажбур бўлган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Хитой ҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!