Швейцариялик собиқ хоккейчи коронавирус сабаб вафот этди

Спорт

image

Швейцария терма жамоаси собиқ хоккейчиси Рожер Шеппот 79 ёшида коронавирус инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда халқаро хоккей федерацияси маълум қилди. 

Жорий йилнинг март ойи сўнгида собиқ хоккейчи коронавирус инфекциясини юқтириб олиб шифохонага ётқизилган эди. 1 апрель куни унинг аҳволи оғирлашди. 7 апрель куни тонгда у ҳаёт билан видолашди. 

Маълумот ўрнида, Шеппот Швейрация хоккей афсонаси эди. 1960 йилнинг ўрталарида у мамлакатнинг энг яхши хоккейчиси, дея эътироф этилган. Швейцария терма жамоасида 101 учрашув ўтказган. 1964 йили Олимпия ўйинларида иштирок этган. 3 маротаба 1959, 1962 ва 1972 йилларда жаҳон чемпионатида қатнашган. 

Эслатиб ўтамиз, айни дамда дунёда коронавирус юқтириб олган инсонлар сони 1 347 624 нафарни ташкил этяпти. Шулардан 74 782 нафари ушбу касаллик қурбони бўлди. 286 453 нафар инсон коронавирусдан буткул соғайди.

Швейцарияда коронавирусга чалинганлар 21 657 кишини ташкил этяпти. Жами 765 киши ушбу инфекция туфайли вафот этган. 8056 киши коронавирусдан буткул тузалиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг