#UniTaniysizmi?

Бу қизиқ

Хабарингиз бор, QALAMPIR.UZ #UniTaniysizmi? номли янги лойиҳани йўлга қўйган эди. Лойиҳанинг илк қаҳрамони Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева бўлганди. Бугунги қаҳрамон эса шу кунларда диққат марказида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комилжон Алламжонов. Хўш, уни одамлар қанчалик танийди, фаолияти ҳақида қанчалик бохабар. 

Лойиҳа муаллифи Феруза Нажмиддинова шаҳар кўчаларида турли ёшдаги респондентлар билан мулоқот қилди. Натижаларни эса юқоридаги видеода томоша қилишингиз мумкин. 

Комилжон Алламжоновнинг биографиясига тўхталсак. У 1984 йилнинг 18 сентябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Аввалига Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини режиссёрлик мутахассислиги бўйича тамомлаган. Кейин Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар йўналишида таҳсил олган. 

2005 йилдан 2009 йилгача Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати раҳбари лавозимини бажарувчи, 2009 йилдан 2013 йилгача Давлат солиқ қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари – раиснинг Матбуот котиби, 2017 йилдан 2018 йилгача Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби бўлиб ишлаган. 

2018 йилдан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори лавозимида фаолият юритмоқда. 

Оилали, тўрт нафар фарзанди бор. 


Мақола муаллифи

Теглар

Комилжон Алламжонов #UniTaniysizmi?

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг