...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пекинда 1000 дан ортиқ рейс бекор қилинди


16:09, 17.07.2018 Олам
 2 425

Бекор қилинган парвозлардан ташқари яна юзлаб рейслар кечиктирилган.

Хитой пойтахти Пекин шаҳрида икки кунда 1000дан ортиқ парвоз бекор қилинди.
 
Кеча, 16 июль куни Хитой пойтахти Пекин шаҳридаги “Шоуду” аэропортида деярли 650 та рейс бекор қилинган ва 129 та рейс кечиктирилган. Пекинда бир неча кундан бери кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўляпти.
 
Маълумотга кўра, бугун, 17 июль куни 364 та парвоз бекор қилинган, 113 таси кечиктирилган. Кирувчи парвозларда 16 рейс тўхтатиб қўйилган, 279 та рейс бекор қилинган.
 
Пекин метеорология маркази шаҳарнинг турли районларида хавфнинг кўк ва сариқ огоҳлантириш даражаларини жорий қилган. Ноқулай об-ҳаво чоршанба куни ҳам сақланиб қолиши айтилган. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Хитой об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!