... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Пекин қуюқ туман ичида қолди


11:41, 20.12.2016 Олам
 1 213

Пойтахтдаги аэропортда 181 та авиапарвоз бекор қилинди

19 декабрь куни Хитой пойтахти Пекин шаҳрини қуюқ туман қоплагани сабабли “Шоудун” аэропортида 180 та парвоз бекор қилинди. Айни вақтда “Шоудун”да 181-парвоз ҳам тўхтатилди. Бу ҳақда “Kp.ru” хабар берди.
 
Парвозлар бекор қилинишидан ташқари катта магистрал йўллар ҳам ёпиб қўйилган. Мутахассисларнинг аниқлашича, ҳаводаги мавжуд зарарли кимёвий моддалар одатдагидан 13 марта кўпайган.
 
Ҳозирги вақтда Хитой пойтахти оқ парда остида қолгани сабаб у ерда кўриш имкони пасайган.
 
Ўтган ҳафта Пекин маъмурияти ҳавонинг ифлосланиши сабаб юқори даражадаги фавқулодда ҳолат элон қилган эди. Бу ҳолат 21 декабрь куни бекор қилиниши режалаштирилган.
Мухторбек Абдуллев

Теглар:Хитой Пекин Қуюқ туман Ҳаво ифлосланиши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!