Павел Дуров пулларини нимага сарфлашини очиқлади

Олам

image

"ВКонтакте" ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров америкалик журналист, "Fox News" телеканали собиқ бошловчиси Такер Карлсонга интервью берди. 

Маълум бўлишича, 39 ёшли Дуровнинг бойлиги тахминан 15,5 миллиард долларга етган. У барча пулларини ўз ҳисоб рақамида сақлаб, дабдабали ҳаёт кечиришни истамайди.

“Менда кўчмас мулк, самолёт ёки яхталар йўқ. Улар шунчаки оддий буюм. Менимча, дабдабали турмуш тарзи мен учун эмас. Мен кўпроқ  Telegram мессенжерини янада такомиллаштиришга пулларимни сарфлашни афзал кўраман”, деган Павел.

Эътиборлиси, миллиардер 2016 йилдан бери биринчи марта интервью берган.

Маълумот учун, Павел Дуров кўп йиллардан бери Россияда эмас, балки Бирлашган Араб Амирликларида истиқомат қилади. У араб давлати фуқаролигини олишга муваффақ бўлган кам сонли хорижликлардан бири ҳисобланади.

Дуровга кўра, БАА тадбиркорлар ва ишлаб чиқувчилар учун идеал мамлакат. Шунингдек, у ердаги ҳаётининг етти йили давомида ҳукумат томонидан ҳеч қандай қийинчиликларга дуч келмаган. Аксинча, амирликлар томонидан қўллаб-қувватланган ва ижод билан эркин шуғулланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дуров Telegram'ни Россия назорат қилиши ҳақидаги гаплар рақобатчиларнинг ҳийласи эканлигини таъкидлаганди. 

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Павел Дуров Telegram

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made