... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Патент можароси ва 30 та юк машина тангалар


11:29, 20.10.2015 Технология
 1 785

Американинг Apple компанияси ўзининг қудратли рақиби Жанубий Кореянинг Samsung Electronics билан патент можароси юзасидан ўтказилган апелляцияда ғолиб чиқди.

   17 сентябр куни Вашингтон федерал округи апеляцион судида iPhone ишлаб чиқарувчи компания фойдасига қарор чиқарилди. Суд қарорига кўра, Apple компаниясига Samsung мобил ускуналарида компания патентига зид бўлган айрим функцияларни суд орқали таъқиқлаш ҳуқуқи берилди. Эндиликда Samsung компанияси ўз мобил гаджетларида бир қатор функцияларни ишлатишдан воз кечишига тўғри келади.

   Мобил ускуналар ишлаб чиқаришда энг қудратли икки йирик компания Apple ва Samsung ўртасидаги патент можароси 2011 йилда бошланган эди. Ўшанда Тим Кук бошчилигидаги Apple компанияси Samsung iPhone смартфонининг ишлаб чиқариш технологияси ва дизайнини кўчирганлигини иддао қилган эди. Шунингдек, Apple патентлари орасида смартфон экранини бармоқлар ҳаракати ёрдамида блокдан чиқариш яъни slide to unlock функцияси ҳам мавжуд.

   2014 йилнинг май ойида АҚШ суд маслаҳатчилари Samsung Appleга $120 млн АҚШ доллари миқдорида жарима тўлаши ҳақида қарор чиқарди. Бироқ Тим Кук компаниясига ўз рақиби устидан суд орқали таъқиқ қўйиш ҳақидаги даъвосини рад этди. 2014 йилнинг августида эса Сан-Франциско суди Samsung компаниясини Apple дан iPhone ва iPad ишлаб чиқарилиши технологиясини кўчирганликда айблади. Суд қарорига кўра, Samsung Apple компаниясига 1,05 миллиард АҚШ доллари жарима тўлаши керак эди. 28 август куни Appleнинг Калифорния штатидаги штаб-квартираси олдига тангалар билан тўлдирилган 30 та юк машинаси етиб келди. Бир неча дақиқадан сўнг Samsung компанияси директори Apple бошлиғи Тим Кукка қўнғироқ қилиб, жаримани 50 центли тангалар билан тўлашга қарор қилганини айтади. Жарима қандай усулда тўланиши ҳақида эса қонунда ҳеч нарса дейилмаган.

   Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг апрель-июнь ойида дунё смартфонлар бозорида Xiaomi каби Хитой брендлари билан рақобатнинг кучайиши ҳамда iPhone га бўлган талабнинг ортиши натижасида Samsungнинг улуши 3 фоизга пасайди. Шунингдек, компания Galaxy S6 реализациясида ҳам хатога йўл қўйди. Дисплейи бироз букилган Galaxy S6 Edge смартфони фойдаланувчиларга компанияга кутганидан ҳам кўпроқ маъқул келди. Аммо Samsung уни етарли миқдорда фойдаланувчиларга етказиб беролмади. Натижада, унинг анаъанавий смартфонлари ўрнини iPhone 6 эгаллай бошлади.
Дания Махмудова
Севара Нишонова

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!