Қашқадарёдаги “Uzbekistan GTL” заводи қурувчиларидан 127 нафарида коронавирус аниқланди

Жамият

image

Кеча, 8 июль куни Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш бўйича 422 та ҳолат қайд этилган эди. Янги ҳолатларнинг 161 таси Қашқадарё вилоятига тўғри келмоқда. Қашқадарёда вилоятининг Ғузор туманида “Uzbekistan GTL” заводи қурилишида қатнашаётган ишчиларнинг 127 нафарида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Мазкур фуқаролар коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгандан кейин карантинга жойлаштирилган.

Қайд этилишича, айни пайтда корхонанинг қурилиш ҳудудида инфекция тарқалишининг олдини олиш бўйича барча зарур чоралар кўрилмоқда. 

Маълумот ўрнида, 9 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 11 447 нафарни ташкил этмоқда. Беморларнинг 7 082 нафари соғайган, ўлим ҳолатлари эса 49 тага етган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда Uzbekistan GTL

Баҳолаганлар

295

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг