Ортиқхўжаевнинг кетмони учмоқда. Олмазорда “Экобозор” қурилади

Жамият

image

Олмазор туманидаги “Олмазор бизнес сити”да бу йил 1 минг 200 квартирали 8 та кўп қаватли уй, кейинги йилда 1 минг 100 квартирали 8 та кўп қаватли уй, янги мактаб, болалар боғчаси, йирик савдо мажмуаси ва бошқа объектлар фойдаланишга топширилади. 500 квартирали 30 қаватли уйни 2022 йил биринчи чоракда топшириш керак. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олмазор туманига ташрифида сўз борди. 

Қайд этилишича, “Агрегат” заводини Чирчиққа кўчирган ҳолда, унинг ҳудудида Олмазор аҳолиси учун 12-14-16 қаватли арзон уйлар қуриш лозим. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари –  Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоровга Тошкент шаҳар ҳокимиятига шу мақсадга керакли айланма маблағ учун ресурс ажратиши юзасидан топшириқ берилди.  

“Февраль ойидаги селекторда берган топшириғимга мувофиқ, Ортиқхўжаев, Шерзод Хидоятов бир ой муддатда, туманда камида 4 - 5 қаватли савдо-кўнгилочар марказларини ташкил этиш бўйича аниқ таклифларни тақдимот қилсин”, дейди давлат раҳбари.

Президент топшириғига биноан, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Олмазор тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонов жорий йилда “Қорақамиш-1” кўчасидаги эски деҳқон бозори негизида “Экобозор” ва автотураргоҳ мажмуасини қуриш ва ишга туширишни таъминлаши керак. 

Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, “Олмазор бизнес сити” Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг бизнес лойиҳаси саналади. Ҳудудда ҳозиргача бир неча қимматбаҳо уйлар қад ростлади. Аввалига ушбу лойиҳа Ортиқхўжаевга тегишлилиги яширилди. Шунингдек, “Экобозор” ҳам Ортиқхўжаевнинг бизнес лойиҳаларидан бири. 


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Олмазор тумани Олмазор бизнес сити olmazor business city

Баҳолаганлар

525

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг