... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Парранда гриппи хавфи яна ортмоқда


10:03, 26.11.2016 Олам
 1 270

Германияда туяқуш парранда гриппидан нобуд бўлди.

Кеча, 25 ноябрь куни Германия шимолидаги Иккермюнде шаҳрида жойлашган ҳайвонот боғида яшовчи туяқуш парранда гриппи сабабли нобуд бўлди, дея хабар бермоқда Вести.
 
Мутахассислар парранданинг организмида грипп аломатларини топишган.
 
Айтиш керакки, ҳайвонот боғи Польша чегарасига яқин ҳудудда жойлашган. Ноябрь ойининг бошида мутахассислар Шлезвиг-Фленсбург округидаги қушлар боқиладиган ташкилотда парранда гриппини қўзғатувчи вирусларнинг борлигини аниқлашганди. Ушбу ташкилотда 30 минг қуш боқилади.
 
Вирус топилгач, қушларни ёпиқ жойда сақлаш учун кўрсатмалар берилган, огоҳлантирилган. Бироқ, маълум бўлишича, туяқушлар очиқ ҳудудларда сайр қилишган.
Умида Якубова

Теглар:Германия Туяқуш Парранда гриппи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!