Шавкат Мирзиёев: МДХМИ филиали Ўзбекистондаги олий таълим тизимининг ажралмас қисми бўлади

Жамият

image

QALAMPIR.UZ мухбирининг хабар беришича, Москва давлат халқаро муносабатлар институти Россия таълим тизимининг юқори сифатини таъминловчи  жаҳон бренди ва Ўзбекистондаги ушбу университет филиали мамлакат олий таълим тизимининг ажралмас қисми бўлади.

Бу ҳақда Бош вазир Абдулла Орипов томонидан ўқиб эшиттирилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги битирувчиларининг V Форуми иштирокчиларига табригида эълон қилинди.

“Москва давлат халқаро муносабатлар университетининг 75 йиллик юбилейи муносабати билан машҳур дипломатлар, олимлар ва ишбилармонлардан иборат битирувчилари ва дўстларини бир жойга тўплайдиган бундай форумни ўтказиш биз учун катта шарафдир, – деган Президент Шавкат Мирзиёев. – МДХМИнинг битирувчилари Россия анъанавий таълим тизимининг юқори сифатини таъминловчи,  глобал сиёсат нуқтаи назаридан самарали қарорлар қабул қила олишдек чуқур билимга эга профессионал мутахассислардир”.  

Президент Шавкат Мирзиёев Москва давлат халқаро муносабатлар университетини 400 дан ортиқ юртдошлари битирганини ҳам таъкидлади.  
“Олий даражадаги битимларни амалга ошириш доирасида ушбу олий ўқув юрти сентябрь ойида очилади ва у Ўзбекистондаги олий таълим тизимининг ажралмас қисми бўлади”, деган Мирзиёев.

Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакат тинчлик ва дўстлик, яхши қўшничиликни мустаҳкамлашга қаратилган ташқи сиёсатни амалга ошириш учун очиқ эканини таъкидлади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг