...
МЕНЮ
ONLINE TV

Параосиё ўйинлари. Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 31 тага етди


20:03, 09.10.2018 Спорт
 1 958

Шулар орасидан 13 та медаль сузиш баҳсларида қўлга киритилди.

Жакартада III Параосиё ўйинлари давом этмоқда. Бугун, 9 октябрь куни сузиш ва енгил атлетика спорт турида мусобақалар бўлиб ўтяпти.
 
Аёллар ўртасида 200 м масофага комплекс усулда сузиш мусобақасида Фотима Омилова 02:21,82 натижа билан олтин медалга сазовор бўлди. Бундан ташқари, у жаҳон рекордини ҳам янгилади. Кечаги баҳсаларда Фотима 100 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида ҳам олтин медални қўлга киритган ҳолда Параосиё ўйинлари рекордини ўрнатганди. Маррага ундан кейин иккинчи бўлиб Шохсанам Тошпўлатова етиб келди ва кумуш медаль соҳибасига айланди.
 
Сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дмитрий Хорлин учинчи куни ҳам медаль олишга муваффақ бўлди. У бу сафар комплекс усулда 200 метрга сузиш беллашувларида қатнашиб, ҳаммадан биринчи бўлиб маррага етиб келди ва 02:26.30 натижа билан Осиё рекордини янгилади. Ундан кейин Фирдавс Мусабеков маррага етиб келди ва кумуш медаль билан тақдирланди. Шу тариқа, бу йўналишда ҳам шоҳсупа юқорисидан икки ўзбекистонлик спортчи жой олди.
 
Бугун, шунингдек, 100 метрга югуриш мусобақасида ҳам ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Унда кеча 200 метрлик масофани 22,79 сонияда босиб ўтиб, олтин медаль соҳиби бўлган Дониёр Аҳмедов иштирок этиб, иккинчи олтин медални (11:26 сония) қўлга киритди.
 
Ҳозирга келиб, Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сонини 30 тага етди – 18 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза. Шулар орасидан 13 та медаль сузиш баҳсларида қўлга киритилди.
 
Ўзбекистон делегацияси медаль жамғариш бўйича ХХР ва Корея Республикасидан кейин учинчи ўринда бормоқда.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Параосиё ўйинлари Жакарта Фотима Омилова Дмитрий Хорлин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!