Папуа-Янги Гвинея соҳилида 7,7 балли зилзила содир бўлди
Олам
−
14 Май 2019
5096Сешанба куни орол давлат Папуа-Янги Гвинея соҳилида 7,7 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати хабар берган.
Зилзила эпицентри 20 мингга яқин аҳоли яшайдиган Кокопо шаҳридан 28 км шимоли-шарқда жойлашган. Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган.
Ҳозирча жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот тарқалмаган. Аҳоли цунами хавфидан огоҳлантирилган.
Цунами хавфи Тинч океанида зилзила эпицентри яқинида жойлашган баъзи ҳудудлар учунгина мавжуд.
Папуа-Янги Гвинея Мексика ва Янги Зеландия ўртасидаги 40 минг километр ҳудудга чўзилиб кетган “Тинч океани оловли ҳалқаси” деб аталувчи, юқори сейсмик фаол ва доим отилиб турувчи вулқонлар ҳудудида жойлашган орол давлат ҳисобланади.
LiveБарчаси
Доллар курси ошди.
26 Ноябрь