Ўзбекистонда пахта теримида қўл меҳнатидан қачон воз кечилади?

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республика ҳудудларида пахта ҳосили теримини механизациялаш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Пахта ҳосилини йиғиштириб олишни механизациялашни жорий этишни жадаллаштириш:

•    биринчи босқичда (2020 - 2022 йиллар) Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида;

•    иккинчи босқичда (2023 - 2026 йиллар) республиканинг қолган ҳудудларида амалга оширилади.

2020 йилда Молия вазирлиги Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида пахта ҳосилини йиғиштириб олишда машиналар хизматидан фойдаланганлик учун харажатларнинг 30 фоизиини қоплашни давом эттиради.

Қарор билан 2020 - 2026 йилларда республикада пахта теримини механизациялаш даражасини ошириш ва пахта териш машиналарини ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари режаси маъқулланди.

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ тизимидаги ташкилотларга истисно тариқасида:

•    тендерлар ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар сотиб олишга, транспорт хизматлари ва бошқа хизматлар бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга;

•    бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни импорт қилишда товарлар эркин муомала (импорт) учун чиқаришнинг божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб ҚҚСни тўлашни 270 кун кечиктириб амалга оширишга рухсат берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

пахта терими

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг