Куз-қиш мавсумида Фарғона водийсига газ ва “свет” етказиб бериш кўпайтирилади

Жамият

image

2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида Фарғона водийсидаги вилоятларга энергия ресурсларини етказиб бериш сезиларли оширилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берли.

Унга кўра, 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида:

Андижон вилояти истеъмолчиларига:

•    табиий газ 5,4 фоизга;
•    суюлтирилган газ 70,8 фоизга;
•    электр энергияси 10,5 фоизга оширилади.

Фарғона вилояти истеъмолчиларига:

•    табиий газ 16,4 фоизга;
•    суюлтирилган газ 48,6 фоизга;
•    электр энергияси 11,2 фоизга оширилади.

Наманган вилояти истеъмолчиларига:

•    табиий газ 23,6 фоизга;
•    суюлтирилган газ 52 фоизга;
•    электр энергияси 10,8 фоизга оширилади.

Жорий йилнинг 8-11 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири бошчилигидаги махсус штаб истеъмолчиларни 2020-2021 йилларда куз-қиш мавсумида электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш борасидаги амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш мақсадида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида бўлган.

1

Энергетика вазирлиги махсус штаби Фарғона вилояти истеъмолчиларини 2020-2021 йилларда куз-қиш мавсумида кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш мақсадида “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти “Фарғона кўмир етказувчи” филиалининг Олтиариқ ва Қува кўмир омборларига ҳам борган.

Жорий йил куз-қиш мавсумида Олтиариқ туман халқ таълими бўлимига 521 тонна кўмир ва 1 726 тонна брикет, туман мактабгача таълим муассасаларига 261 тонна кўмир ва 832 тонна брикет, соғлиқни сақлаш вазирлиги ташкилотларига 69 тонна кўмир, 350 тонна брикет, спорт мактабларига 15 тонна кўмир ва 14 тонна брикет, коллежларга 60 тонна кўмир ва 20 тонна брикет ва маданият бўлимига 15 тонна кўмир ҳамда 24 тонна брикет маҳсулотлари етказиб берилади.

Фарғона вилояти истеъмолчиларига 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида жами 227,7 минг тонна кўмир етказиб бериш режалаштирилган. Бу ўтган мавсумга нисбатан 30,7 минг тонна ёки 16 фоизга кўп.

Шундан, аҳоли истеъмолчиларига 160 минг тонна, ижтимоий соҳа объектларига эса 67,7 минг тонна кўмир етказиб бериш кўзда тутилган.

Вилоят истеъмолчиларига узлуксиз ва сифатли кўмир етказиб бериш учун 10 та махсус кўмир омбори, 10 та автоюклагич, 6 та юк автотранспорти ва 8 та автотарозидан фойдаланилади.

Шунингдек, ишчи гуруҳ Олтиариқ туманидаги 26-умумий ўрта таълим мактабига ҳам борган


Мақола муаллифи

Теглар

газ Наманган электр энергияси Андижон Фарғона

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг