Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа марказига бошлиқ тайинланди

Жамият

31ad349611079f93ade67350cdc7e164

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот мультимедиа марказига бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда бошқарманинг Матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Капитан Сайфутдинова Ирина Владимировна Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа маркази бошлиғи - бош бошқарма бошлиғининг матбуот котиби лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Сайфутдинова Ирина 1974 йил Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. 1997 йил Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган. Фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг “Ватанпарвар” газетасида мухбир, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бирлашган таҳририятида бўлим мудири, Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа маркази бошлиғининг ўринбосари-бош муҳаррир лавозимларида меҳнат қилган.

Катта сержант Шираева Эътибор Рустамовна Ахборот мультимедиа маркази бошлиғининг ўринбосари - бош муҳаррири вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Шираева Эътибор 1985 йил Хоразм вилояти Хива шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. 2004 йил Хива шаҳар педагогика касб-ҳунар коллежини ҳуқуқшунос-иқтисодчи мутахассислиги бўйича ҳамда 2010 йил Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг (ҳ.в. ЎзДЖТСУ) бакалавриат ва 2012 йил Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетининг   журналистика мутахассислиги бўйича магистратура таълим йўналишларини тамомлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шаҳар ИИББ Тайинлов

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг