МАК: Тошкент халқаро аэропортининг томидан сув ўтмаган

Жамият

image

Жорий йил июнь ойи бошида Ўзбекистонда ноодатий об-ҳаво ҳукм сурди. Ҳудудларда кучли ёмғир ёғиб, қатор ҳудудларга сел келди. Тошкент шаҳрида ҳам бир неча марта кучли ёмғирлар кузатилди. Кучли ёмғир натижасида Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортининг янги терминали томидан сув ўтиб кетди. Аэропорт ичига сув оқаётгани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

Тошкентда ёғган ёмғир бир нарсани ойдинлаштирди: Пойтахтдаги аэропортлар фавқулодда ҳолатга тайёр эмас. 

"Тошкент" халқаро аэропортидаги ушбу ҳолатга "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси вакили матбуот анжумани вақтида изоҳлади, деб хабар бермоқда QALAMPIR.UZ мухбири.

МАК вакилининг сўзларига кўра, аэропорт томидан чакки ўтмаган. Бинонинг дренаж тизимидаги қувурлар шаҳар ирригация тизимига боғланган. Қувурлар орқали томдаги сув пастга тушади. Кучли ёмғирда сув тошиб, қувурларга сув йиғила бошлаган. Шифт ва том орасида 1,5 метр жой бўлиб, сув босимини кўтаролмаган қувурлар сув тошиб, орадаги бўшлиқдан бинога кирган.

Таъкидланишича, қувурлар секундига 50 литр сув ўтказишга мўлжалланган. Ёмғир ёғган куни бу ҳажм  300 фоизга ошиб кетган ва Тошкентга бир неча ойлик намлик тушиб улгурган.

МАК мутасаддисининг қайд этишича, ҳозирда фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиляпти. Аэропорт томидан сув ўтиб, хориждан келган меҳмонлар олдида шарманда бўлгандан кейин дастур ишлаб чиқишга зарурат туғилгани ачинарли.


Мақола муаллифи

Теглар

аэропорт ёмғир

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг