Серхио Рамос уйланди. Зидан тўйга келмади

Спорт

image

Кеча, 15 июнь куни Мадриднинг “Реал” клуби ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси ҳамда сардори Серхио Рамос уйланди. Тўй Севильяда ўтди.

Рамос телебошловчи Пилар Рубиога уйланди. Уларнинг никоҳ маросими Свилья бош соборида ўтказилди.

Маросимда Серхио Бускетс, Роберто Карлос, Жорди Алба, Флорентино Перес, Дэвид Бекхэм, Альваро Мората, Санти Касорла, Лука Модрич ва дунё спортининг бошқа машҳур вакиллари иштирок этди.

Тўйга 500 га яқин меҳмон таклиф қилинган. Бироқ таклиф қилинганлардан Зинедин Зидан, Гарет Бэйл, Жерар Пике, Карим Бензема, Икер Касильяс, Мариано Диач, Тибо Куртуа ва Иско баъзи сабабларга кўра тўйга келмаган. Рамос Роналдуни тўйига таклиф қилмаган.

Рамос ва Рубио 2012 йилдан бери ишқий муносабатда бўлиб келади. Жуфтлик уч ўғил: кичик Серхио, Марко ва Александрони катта қилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 июнь куни Серхио Рамоснинг собиқ жамоадоши Месут Ўзил уйланганди. Унинг тўйига Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған рафиқаси Эмине Эрдўған билан бирга иштирок этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Серхио Рамос

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг