...
МЕНЮ
ONLINE TV

Памела Андерсон Одилнинг таклифини рад этди


18:27, 08.09.2018 Шоу-бизнес
 17 731

Улар бир йилдан ошиқ давом этган муносабатларни тўхтатдилар.

51 ёшли америкалик модель ва актриса Памела Андерсон Франция футбол жамоаси аъзоси 32 ёшли Одил Рамининг унга турмушга чиқиш таклифини рад этди. Бу ҳақда The Mirror  хабар берди.
 
Улар бир йилдан ошиқ давом этган муносабатларни тўхтатдилар. Россияда ўтган жаҳон чемпионатида Франциянинг ғолиблигига қадар жуфтлик унаштирилган эди.
 
Хабарингиз бор, Франция терма жамоаси сафида Рами жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди. Франция турнир финалида Хорватияни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
 
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Одил Рамининг актриса Памела Андерсонга қилган таклифи ҳақида хабар берган эдик.
Мафтуна Маҳмуджонова

Теглар:Франция Одил Рами Памела Андерсон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!