“Пахтакор” ва “Локомотив”нинг ОЧЛдаги ўйинлари учун расмийлар тайинланди

Спорт

image

Хабарингиз бор, бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тур ўйинлари бўлиб ўтади.  Унда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси ўз майдонида Қатарнинг “Ал-Садд” клубини қабул қилади. Ўйин соат 19:00да “Пахтакор” стадионида бошланади. 

Шунингдек, бугун Тошкентнингн бошқа бир жамоаси “Локомотив” ҳам 3-тур доирасида ўз ўйинини ўтказади. Жамоа Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” жамоасига қарши Жиддада кураш олиб боради. Баҳс “Қирол Абдулла” стадионида Тошкент вақти билан соат 22:45да бошланади.
 
Ҳар иккала ўйиннинг расмий шахслари эълон қилинди

“Пахтакор” – “Ал-Садд”
Тошкент шаҳри “Пахтакор” стадиони, соат 19:00.

Ҳакамлар: Фу Минг, Дексин Ван, Синчуан Чен (Хитой).
Тўртинчи ҳакам: Мухаммад Зайнал Абидин (Малайзия).
Назоратчи: Майкл Хананиа (Фаластин).
Комиссар: Кемел Токабаев (Қирғизистон).

“Ал-Иттиҳод” – “Локомотив”
Жидда шаҳри, “Қирол Абдулла” стадиони, соат 22:45.

Ҳакамлар: Сивакорн Пу-удом, Накарит Равут, Танате Чучуен (Таиланд).
Тўртинчи ҳакам: Муҳаммад Тақи Ал Жаафари (Сингапур).
Назоратчи: Омар Муса Халафа Абу Лоум (Иордания).
Комиссар: Ту Ксилианг (Хитой).


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор ОЧЛ Локомотив

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг