“Пахтакор”дан яна бир йирик ғалаба
Спорт 16 Май 20:29 1142
image

Бугун, 16 май куни Ўзбекистон Суперлигасининг 9-тур ўйинларига старт берилди.

Турнинг илк баҳсида водийнинг “Андижон” жамоаси Тошкентнинг “Пахтакор” клубини қабул қилди. Ўйин Фарғона шаҳрида жойлашган “Истиқлол” стадионида ўтказилди.

Учрашувда меҳмонлар Марат Бикмаевнинг дубли ва Чераннинг голи эвазига йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

“Андижон” – “Пахтакор” 0:3 (0:1, 0:2).
Фарғона шаҳри, “Истиқлол” стадиони.

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Найим Қосимов. 
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.  
Комиссар: Сардор Қудратуллаев. 

Голлар: Драган Черан 45+3 пенальти, - 0:1. Марат Бикмаев 81, - 0:2. Марат Бикмаев 85, - 0:3.

“Андижон”: Виталий Мирний, Бобир Омонов, Ойбек Қиличев, Фарҳод Бекмуротов, Шаҳзод Убайдуллаев (Шаҳбоз Жумабоев, 79), Абдуллоҳ Олимов (Иброҳим Отахонов, 59), Ильдар Маматказин, Абдураҳмон Абдулҳақов (Рўзимбой Аҳмедов, 74), Радосав Алексич, Асрор Ғофуров, Аброр Хусинов.

“Пахтакор”: Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Акрамжон Комилов, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Игорь Сергеев, Достонбек Ҳамдамов (Марат Бикмаев, 78), Одил Ҳамробеков (Фаррух Сайфиев, 90), Шерзод Аъзамов, Сардор Собирхўжаев (Владимир Козак, 76), Дарко Симич.

Огоҳлантиришлар: Шаҳзод Убайдуллаев 42, Радосав Алексич 64, Марко Симич 67.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 3.0