ОЧЛ: Ўзбек жамоаларининг ғалабасиз серияси давом этади

Спорт

image

Кеча Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи тўртинчи тур ўйинлари ўтказилди. Ўзбекистоннинг икки жамоаси ҳам бу турда ғалаба қозона олмади.

Аввалига Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўз уйида Саудия Арабистонининг “Ал Иттиҳод” жамоасини қабул қилди.

Бу ўйинда темирйўлчиларни ғалабадан ўзга натижа асло қониқтирмасди. Аммо Андрей Фёдоров шогирдлари кучли рақиб билан дурранг натижани қайд этди.

Дастлаб, 13-дақиқада стандарт вазиятдан “Ал Иттиҳод”нинг бразилиялик легионери Ромариньо ҳисобни очди. Биринчи таймнинг 36-дақиқасига келиб, Темурхўжа Абдухолиқов мувозанатни тиклади. Томонлар қанчалик ҳаракат қилмасин учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади.

ОЧЛ. 4-тур. “В” гуруҳи
“Локомотив” – “Ал Иттиҳод” – 1:1.

Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов (36) – Ромариньо (13).

Ушбу кунда Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ҳам ўз ўйинини ўтказди. Сафарда Қатарнинг “Ал Садд” клуби билан беллашган тошкентликлар сўнгги дақиқадаги қўпол хато сабаб мағлубиятга учрашди.

Ўйиннинг 9-дақиқасида Хави жарима зарбасини голга айлантирган бўлса, 30-дақиқада Егорь Кримец мувозанатни тиклади. Учрашув якунланиши арафасида Шерзод Аъзамовнинг ҳимояда йўл қўйган хатоси “Пахтакор”га қимматга тушди. Бағдод Бунеджа бу совғадан унумли фойдаланиб қолди - 2:1.  

ОЧЛ, 4-тур. “D” гуруҳи
“Ал Садд” – “Пахтакор” 2:1.

Голлар: Хави (9), Бағдод Бунеджа (87) - Кримец (30)


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор ОЧЛ Локомотив

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг