Августдаги ЙТҲ Алишер Султоновнинг саломатлигида асоратини қолдирган
Жамият
−
04 Март 2019
219802018 йилнинг 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва айни вақтдаги Бош вазир маслаҳатчиси – Энергетика вазири Алишер Султонов ўтирган автомобиль Тошкент вилоятида ЙТҲга учраган эди. Султоновга чап сон суяги чиқиши, чаноқ косачаси ёпиқ синиши, кўкрак қафаси 7-10 қовурғалари ёпиқ синиши, бош тепа соҳаси лат ейиши ташҳиси қўйилганди.
Ушбу ҳодиса Алишер Султоновнинг жисмоний ҳолатида ўз асоратини қолдирган. Айни вақтда у ҳасса билан ҳаракатланмоқда. Буни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 28 февраль – 1 март кунлари Наманган вилоятига амалга оширган ташрифига доир видеолавҳаларда ҳам кўриш мумкин.
Президент билан суҳбатда бўлиб, унга янги лойиҳаларни тақдим этаётган Султонов видеороликнинг икки лавҳасида ҳасса билан намоён бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳукумат вакили Алишер Султонов автоҳалокатдан икки кун ўтиб, 2018 йилнинг 21 август куни жарроҳлик амалиёти учун Германияга жўнаб кетган эди. QALAMPIR.UZ манбалари берган маълумотларга қараганда, Берлиндаги нуфузли шифохонада Султонов бел ва умуртқа соҳасида жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь