... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Озодбек Назарбеков Ўзбекистоннинг тўйини тўёнасиз қўймади


18:11, 31.08.2016 Премьера
 12 497

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ижросидаги “Ўзбекистон” номли янги қўшиқни қарши олинг.

Бундан роппа-роса 25 йил аввал, Ўзбекистон Республикаси Мустақил давлат сифатида жаҳонга юз очди. 1 сентябрь – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни, умумхалқ байрами деб эълон қилинди. 70 йиллик мутелик, қарамликдан сўнг, халқнинг бағрига шамол тегди. Унинг ўз ерига, топгани, ҳалол меҳнати эвазига орттирганига ўзи эгалик қилишига имкон яратилди. Шу сабаб ҳам бу кун халқимиз тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилди, десак муболаға бўлмайди.
 
Энг улуғ, энг азиз айёмимиз арафасида ҳар ким ўз ютуқлари, хайрли ишлари билан мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг равнақига ҳисса қўшишга интилади, тўйга тўёна тайёрлайди. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ҳам бу йилги тўйни тўёнасиз қўймади. Хонанда “Ўзбекистон” номли янги қўшиғини фақат “Qalampir.uz” сайти орқали эксклюзив тарзда эътиборингизга тақдим этмоқда.
 
Қўшиқ мусиқаси сизга таниш туюлиши аниқ. Бу мусиқа билан бундан бир неча йил аввал, марҳум хонанда Ҳусниддин Холиқов ҳам “Ўзбекистон” деб куйлаган эди. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ижросидаги қўшиқнинг шеърини эса хонанданинг мухлисларидан бири тақдим этган.
 
Қўшиқни сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз. 
Ўғилой Сайсултонова

Теглар:Премьера Озодбек Назарбеков 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!