Озода Нурсаидова юрак хасталиги билан шифохонага ётқизилди
Шоу-бизнес 09 Февраль 12:27 33498
image

Таниқли хонанда Озода Нурсаидова юрак хасталиги билан шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда унинг синглиси Нилуфар Нурсаидова ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди. 

Озоданинг синглиси бир ярим дақиқалик видеомурожаатда опасининг бетоб экани, 15 кундирки, юрак хасталиги безовта қилаётганини, шу сабаб шифохонага ётқизилганини айтади. 

У видеомурожаатнинг бошидан охирига қадар йиғларкан, опасини шу кўйга солганларга қарата иддао қилади. 

Ҳозирча Озода Нурсаидовага нима бўлгани, у қайси шифохонада даволанаётгани маълум эмас. 

Маълумот ўрнида, 2000 йиллар бошида Ўзбекистонда мисли кўринмаган машҳурликка эришган Озода Нурсаидова кўплаб таниқли хонандаларга хавф сифатида кўрилади. 2006 йилга келиб унинг лицензияси бекор қилинади. Мана, 13 йилдирки, Озода Нурсаидова Ўзбекистонда норасмий “запрет”да. Хонанданинг қўшиқлари радио ва телеэкранларда намойиш этилмайди. Қолаверса, 13 йилдан буён концерт дастурини тақдим этмайди. 

Озода Нурсаидова сўнгги бор 2019 йилнинг 13 январь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархоннинг янги мусиқий альбоми тақдимот маросимида кўриниш берганди. 
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 699
Рейтинг: 3.5