Навоийда ЙТҲ: 23 яшар йигит отаси тенги эркакнинг ўлимига сабабчи бўлди

3-саҳифа

image

Кеча, 11 сентябрь куни Навоий вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида маст велосипед ҳайдовчиси вафот этди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

ЙТҲ соат 02:30 ларда Навоий вилояти, Хатирчи тумани, “Алишер Навоий” МФЙ ҳудудидан ўтган 4R-56 автомобиль йўлининг 20-километрида юз берган. Ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Ў.Ё. Nexia русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, қаршисидан, маст ҳолда ҳаракатланиб келаётган велосипед ҳайдовчиси, 1969 йилда туғилган А.Т.ни уриб юборган.

Натижада, велосипед ҳайдовчиси 51 ёшли А.Т. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Хатирчи тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Навоий

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг