ХВЖга янги раис сайланди

Олам

image

Кеча, 25 сентябрь куни Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) Ижро кенгаши Кристалина Георгиевани ташкилот директори ва Идро кенгаши раиси этиб сайлади. Георгиева жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб беш йил давомида ХВЖга раҳбарлик қилади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида маълум қилинди.

Георгиева Халқаро валюта жамғармаси раҳбарлигига ривожланаётган давлатлардан сайланган илк вакил сифатида тарихда қолди.

ХВЖ собиқ раиси Кристин Лагард Европа марказий банки раислигига номзод бўлгани учун лавозимини тарк этганди. Ўтиш даврида жамғармани Лагарднинг биринчи ўринбосари Дэвид Липтон бошқарди.

Маълумот ўрнида, Кристалина Георгиева 1953 йилда Болгария пойтахти София шаҳрида туғилган. 1976 йилда Миллий ва халқаро хўжалик университетини тамомлаган. Докторлик диссертациясини АҚШда ёқлаган. 1993 йилда Жаҳон банкида иш бошлаган. 2004-2007 йилларда ЖБнинг Россия масалалари бўйича бўлими раҳбари бўлган. 2010 йилдан Европа комиссиясида ҳам фаолият олиб борган. 2017 йил январдан бери Жаҳон банки бош директори лавозимида ишлаб келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Халқаро валюта жамғармаси Кристалина Георгиева

Баҳолаганлар

4

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг