Эркинжон Турдимовга янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Аввалроқ, Самарқанд вилоятининг Оқдарё тумани ҳокими Феруз Неъматуллаевич Абилов лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 18 апрель куни лавозимидан олинган Феруз Абилов Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Бугунги кунгача ушбу лавозимда Абдумажит Алибекович Нурқулов фаолият юритиб келаётганди. У пенсия ёшига тўлганлиги боис вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилиб, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига ўтказилди.

Ушбу ўзгаришлар айни пайтда вилоят ҳокимлигида ўтказилаётган халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида депутатлар томонидан тасдиқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Самарқанд вилояти

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг