Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Озарбайжонда бўлиб турган ўзбекистонликлар учун муҳим хабар

Жамият

image

Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ушбу мамлакатларда бўлишга рухсатини берувчи ҳужжатлари, виза ва вақтинча бўлиш изни муддати тугаса ҳам жавобгарликка тортилмади. Бу ҳақда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши аъзо давлатлар Ташқи меҳнат миграцияси масъуллари иштирок ўтган йиғилишда маълум қилинди. 

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатлар – Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркиянинг миграция идоралари раҳбарларининг видеоконференцалоқа шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги директори Бахтиёр Турсунов ҳам иштирок этган. 

Пандемиянинг ушбу беш мамлакат ҳудудида яшайдиган фуқароларга салбий таъсирини кўриб чиқиб, расмийлар яшаш учун рухсат олиш, виза ва иммиграция билан боғлиқ бошқа муаммоларни ҳал қилиш бўйича умумий чораларни муҳокама қилдилар ва тегишли масалалар бўйича маълумот алмашдилар. 

Томонлар ушбу жараёнда виза ва яшаш ҳуқуқини бузган фуқароларга маъмурий ва жиноий иш қўзғатилмаслиги тўғрисида келишиб олдилар.

Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия фуқароларига ушбу мамлакатлар аэропортлари ва чегара ўтиш пунктларида кутиш жойларида ҳар томонлама ёрдам ва иммиграция имкониятларини тақдим этиш муҳимлиги таъкидланиб, томонлар иммигрантларнинг мамлакат ҳудида қонунчиликда белгиланганидан ортиқ муддатда бўлишига имкон бериб, иммиграция шароитларини вақтинча енгиллаштиришга келишиб олдилар. 

Учрашувда Бош котиб томонидан маълумот алмашиш, фуқароларнинг виза ва иммиграция масалаларини ҳал қилиш бўйича зарур чора-тадбирларни мувофиқлаштириш, қабул қилинган қарорларни амалга ошириш, пандемия авж олган пайтда ва ундан кейин ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича Миграция масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузиш тўғрисида келишувга эришилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбекистонлик Туркий кенгаш

Баҳолаганлар

288

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг