Қашқадарёда шифокор 30 кишига коронавирус юқтирди. Улар орасида депутатлар ҳам бор
Жамият
−
09 Июль 2020
15835Ўзбекистонда шифокорнинг ўзи эҳтиётсизлик ва карантин тартибларига риоя этмаслик оқибатида 30 кишига коронавирус юқтирган. Ушбу ҳолат жорий йилнинг июнь ойида Қашқадарёда қайд этилган. Бу ҳақда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Вилоят махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида маълум қилди.
Йиғилишда Қашқадарё вилояти ҳокими - Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича вилоят махсус комиссиясининг раиси Зойир Мирзаевнинг вилоят аҳолисига мурожаати ҳам ўқиб эшиттирилган.
“Касби шифокор бўлган фуқаромиз карантин талабларига риоя этмаган ҳолда жорий йилнинг 24 июнь куни қариндошиникида оилавий тадбирда ва депутатлар билан учрашувда иштирок этиб, 30 нафар фуқарога вирус юқтиришга сабаб бўлди”, дейди Мирзаев.
Йиғилиш давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун аввал Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов вилоят аҳолисига мурожаатида илк ўлим ҳолати аниқлангани ҳақида хабар берганди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь