... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг учта шаҳрига Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилади, музей эса...


22:32, 25.01.2017 Жамият
 6 061

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймосини яратиш бўйича халқаро ижодий танловда ғолиб деб топилган ҳайкаллар учта шаҳарга ўрнатилади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 25 январь куни “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президент қарорига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймосини яратиш бўйича халқаро ижодий танловда ғолиб деб топилган ҳайкаллар Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрига, Ислом Каримов туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрига ва Ислом Каримов биринчи раҳбар бўлиб ишлаган Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрига ўрнатилади.
 
Қарорда маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда ёдгорлик мажмуасини барпо этилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти ҳокимликларига биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов кўп йиллар давомида фаолият олиб борган Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида (Ўзбекистон кўчаси, 45) Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасини ташкил этиши ва Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фондини ҳам ушбу манзил бўйича жойлаштириши, қолаверса, Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов музейини ташкил этиши топширилган. 

Теглар:Ислом Каримов хотираси Ислом Каримов ҳайкали Ислом Каримов музейи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар