Азиз Абдуҳакимов Ҳукумат 9 ойда бажарган ва бажармаган ишларни айтди
Жамият
−
30 Ноябрь 2019
5165Бугун, 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастури ижроси юзасидан маъруза қилди.
Азиз Абдуҳакимовнинг қайд этишича, давлат дастурига мувофиқ жорий йилнинг тўққиз ойида 203 та, шу жумладан, III чоракда (30 сентябргача) бешта устувор йўналиш бўйича жами 52 та топшириқлар ижросини таъминлаш назарда тутилган бўлиб, йил давомида эса 54 та банднинг бажарилиши белгиланган.
“2019 йилнинг тўққиз ойида давлат дастурининг 168 та банд ижроси тўлиқ бажарилиб, 260 та норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар, шу жумладан 13 та Ўзбекистон Республикасининг қонуни, 17 та Олий Мажлис палаталарининг қарори, 97 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда 71 та Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари қабул қилинди.
Бундан ташқари, 24 та банд ижроси бўйича тегишли ҳужжатлар лойиҳаларни тайёрлаш ва келишиш бўйича ишлар якунланиб, улар ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасида ишланмоқда. Шунингдек, давлат дастурининг 11 та банди бўйича топшириқлар уларни сифатли, пухта ва тўлақонли ишлаб чиқилиши юзасидан Давлат раҳбарига ахборот берилгандан кейин ижро муддати узайтирилган.
Бугунги кунда Давлат дастури доирасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шубҳасиз республикамиз ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожланишига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда”, деди Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов.