Туркия собиқ Бош вазири коронавирусга чалинди

Олам

image

Туркиянинг собиқ Бош вазири, Измир вилоятидан ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси депутати Бинали Йилдирим янги турдаги коронавирус инфекциясини юқтирди. Бу ҳақда мамлакат бош ахборот агентлиги Анадолу хабар бермоқда. 

Туркиянинг сўнгги Бош вазири шифокорлар унга коронавирусни уйда даволашни маслаҳат берганини айтди. 

"Организмимиздаги ўзгаришлар сабаб рафиқам билан Анқара шаҳар шифохонасига бордик. Таҳлиллар натижасига кўра бизда коронавирус борлиги аниқланди. 

Аҳволимиз яхши. Шифокорлар уйда даволанишимизни маслаҳат бердилар. 

Мен ўзимни яхши ҳис қиляпман", деб ёзади Twitter’даги саҳифаси 64 ёшли Бинали Йилдирим. 

Бинали Йилдирим ва унинг рафиқаси тест топширган шифохонага зудлик билан Соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кўжа етиб борди. У ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси шундай ёзади: 

“Бинали Йилдирим ва унинг рафиқаси Семиҳа хонимнинг COVID-19 тести натижаси мусбат чиқди. Бизнинг кучимиз чоралар кўриш ва яқинларимизни ҳимоя қилишга етади”. 

У 2016 йилдан 2018 йилнинг июль ойига қадар мамлакат Бош вазири бўлган. Шундан сўнг мамлакатда ўтказилган референдум натижаларига кўра, Бош вазир лавозими тугатилган. 2019 йилда Бинали Йилдирим Истанбул ҳокимлигига ўтказилган сайловда ҳам ютқазган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Туркияда коронавирус билан боғлиқ вазият яна кескин тус олмоқда. Соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кўжа мамлакатда коронавируснинг иккинчи юқори чўққиси қайд этилганини маълум қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Бинали Йилдирим

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг